ИНСОН ВА АТРОФ-МУҲИТ УЙҒУНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ
Kalit so‘zlar:
инсон бахти, атроф-муҳит, табиий омиллар, ижтимоий омиллар, экологик масъулият, корпоратив маданият, ижтимоий масъулият, саноат чиқиндилари, барқарор ривожланиш, ахлоқий меъёрлар, бизнес.Annotatsiya
Мазкур мақолада инсон бахти ва уни таъминловчи омиллар, хусусан,
табиий ва ижтимоий муҳитнинг инсон ҳаётидаги ўрни илмий-назарий ҳамда амалий
жиҳатдан таҳлил қилинади. Тадқиқотда табиий омиллар (сув, тупроқ, ҳаво) ва
ижтимоий омиллар (оила, жамоа, мафкуравий муҳит, таълим ва сиёсат)нинг ўзаро
таъсири кенг ёритилган. Шу билан бирга, экологик барқарорликнинг иқтисодий
ривожланиш ва корпоратив масъулият билан узвий боғлиқлиги мисоллар асосида таҳлил
этилган. Мақолада ривожланган давлатлардаги корпоратив маданият, хусусан, Швеция,
Германия, Япония тажрибалари орқали экологик ва ижтимоий масъулиятни амалга
оширишнинг самарали механизмлари кўрсатилган. Милтон Фридман, Хоуард Боуэн,
Жозеф Стиглиц каби иқтисодий фикр намояндаларининг илмий ғоялари орқали
“ишбилармонликнинг ижтимоий масъулияти” концепцияси ёритилган. Тадқиқотда
экологик масъулиятнинг янги босқичи сифатида саноат ва маиший чиқиндилар муаммоси
мисолида Ўзбекистон тажрибаси таҳлил қилинган.
Manbalar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги «2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4291-сон қарори. – URL: https://lex.uz/docs/4291729.
Алишер Навоий. Ибратли ҳикоялар ва хислатил ҳикматлар. – Т.: «Sano Standart» нашриёти, 2016.
Джексон Грейсон младший, Оделл Карла. Американский менеджмент на пороге XXI века. – М.: Экономика.
Йўлдошев Н.Қ. Маънавият иқтисодиётдан 10 қадам олдинда юриши керак: давлат хизматчилари фазилатларига бир назар // Халқ сўзи. – 2020. – 18 сентябрь.
Йўлдошев Н.Қ. Бизнес зиммасидаги бурч // Халқ сўзи. – 2021. – 19 июнь.